Нолито қишда «Арсенал»га ўтишга яқин

Narzulla Saydullayev
19 ноя 2015, 10:40
«Арсенал» «Сельта» ҳужумчиси Нолито учун курашда фаворит ҳисобланмоқда.

The Telegraph нашри хабарига кўра, Лондон клуби 29 ёшли испаниялик футболчининг шартномасида ёзилган сумма 12,6 миллион фунтни (18 миллион евро) беришга тайёр.

«Арсенал» футболчининг маошини 3 баравар оширишга тайёр. Нолитога қизиққан «Барселона» эътиборини Робин ван Перси («Фенербахче») ва Дирк Кюйтга («Фейеноорд») қаратди.

Испания чемпионатининг 11та ўйинида Нолито 7та гол урди ва 4та пас оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›