UZ

Сўнгги янгиликлар

19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  16 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  25 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2

Ноил Лутфуллин: «Ҳакамларни баҳолаб бориш тизимига ўзгартиришлар киритилди» Янгиликлар

Ноил Лутфуллин: «Ҳакамларни баҳолаб бориш тизимига ўзгартиришлар киритилди»

Олий ва Биринчи Лига, футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги ҳамда бошқа мусобақалар учун ҳакам ва назоратчиларни малакасини ошириш мақсадида жисмоний тайёргарлик, ҳакамлар ва назоратчилар учун ўйин қоидалари бўйича аттестациядан ўтиш ҳақида ЎФФ президенти буйруғи эълон қилинган эди.

Унга кўра, 2014 йилги мавсум Олий ва Биринчи Лига, шунингдек Ўзбекистон Кубоги ҳамда бошқа мусобақалардаги ҳакамлик савияси ва сифатини ошириш мақсадида 20 январ - 22 февраль кунлари футбол қоидалари ва жисмоний тайёргарлик бўйича аттестация жараёни ва улар учун ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш ташкил этилди.

ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин мазкур йиғин якунларига тўхталар экан, унга жалб этилган ҳакам ва назоратчиларнинг барчаси ҳам имтиҳонлардан ўта олмаганини таъкидлади.

«Янги мавсум олдидан ўтказилган йиғинга жалб этилган барча ҳакам ва назоратчиларни синовдан ўтказдик. Ушбу йиғин ва аттестация давомида жами 137 нафар ҳакам ва назоратчилар назарий ва жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни топширишди. Айтиш лозим, йиғинга жалб этилган барча ҳакам ва назоратчилар синовлардан ўта олишмади. Жами 25 нафар ҳакам ва 6 нафар назоратчилар ушбу имтиҳонлардан ўта олишмади», - дейди Лутфуллин.

ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғининг айтишича, янги мавсумда Олий ва Биринчи Лига ўйинлари, Кубок ўйинларида ишлайдиган ҳакам ва назоратчилар рўйхати 24 февраль, душанба куни Қўмита йиғилишида тасдиқланади.

Деярли бир ой давомида ўтказилган йиғин якуни борасида тўхталар экан, Ноил Лутфуллин имтиҳонлардан ўта олмаган ҳакам ва назоратчиларнинг сони кутилганидан бироз кўплигини алоҳида таъкидлади.

«Олий спорт маҳорати республика мактабини тугатган ва имтиҳонларга вилоятлардан ташриф буюрган ҳакамлар деярли йил давомида малакасиз қолиб кетишмоқда. Вилоят Федерацияалари бу борада ҳакам ва назоратчилар учун вақти-вақти билан ўқув-семинарларини ташкил этиб туришса мақсадга мувофиқ бўлар эди».

«Қолаверса, айрим вилоятларда Иккинчи Лига баҳслари ўтказилмаслиги ҳам бунга қисман таъсир кўрсатади. Иккинчи Лига баҳслари ҳакамлар учун кичик бўлсада имтиҳон вазифасини ўтайди», - дея қўшимча қилди Лутфуллин.

Таъкидлаш лозим, янги мавсумдан бошлаб ҳакамларни баҳолаб бориш тизимига ўзгартиришлар киритилди. Янги мавсумда учрашув ҳакамлари ва лайнсменларини бошқариб борадиган назоратчилар ўйиндан кейин тўлдирадиган рапортига ўзгаради.

«Бу йилдан бошлаб, учрашув назоратчилари ўйиндан кейин тўлдирадиган рапортига бир қатор ўзгаришлар киритилади. Унга кўра, назоратчилар ҳакамларнинг ўйинини баҳолашда илгари шарт бўлмаган яна бир қатор мезонлар қўшилди. Бу йилги мавсумдан эътиборан Чемпионат ўйинларининг марказий ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар ва марказий бўлмаган, ўртамиёна жамоаларнинг ўйинларини бошқарадиган ҳакамларнинг баҳолари бир биридан фарқ қилади. Назоратчиларга бу борада етарлича кўрсатмалар берилган ва улар янги рапортлар билан танишиб чиқишга улгуришди», - деди Лутфуллин.

Бундай ўзгартиришларнинг жорий қилингани сабаби, тенг кучли жамоалар ва аутсайдерлар ўртасидаги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар орасидаги тафовут билан изоҳланди.

«Марказий ўйинларни бошқариб бориш доимо оғир. Шундай вазиятлар бўлганки, икки кучли жамоа ўртасидаги ўйинни бошқариб борган ҳакам, ўртамиёна бошқа бир жамоалар ўйинини бошқариб борган ҳакамдан кўра, назоратчи томонидан камроқ баҳо олади. Бу эса, якунда уларнинг умумий баҳоларига таъсир қилиши мумкин. Албатта, марказий ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамнинг савияси, бошқа ўйинларни бошқарадиган ҳакамларникидан кўра юқори. Лекин, маълум бир ўйинда назоратчидан пастроқ баҳо олиши мумкин. Шунинг учун ҳам, келаётган мавсумда бу баҳолаш тизимига ўзгартириш киритилди».

Маълумот ўрнида, таъкидлаш жоиз, бу йилдан эътиборан ФИФА тасарруфига кирувчи мусобақаларни бошқариб борадиган ҳакамларимиз сони яна кўпайди.

Бухоролик ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бу йилдан эътиборан ФИФАнинг элит ҳакамлари рўйхатига киришга муваффақ бўлди. Бу ФИФА ва ОФК мусобақаларини бошқариб бориадиган ўзбекистонлик ҳакамлар сони яна кўпайганидан далолат. Декабрь ойида БААда бўлиб ўтган ОФК ҳакамлари аттестациясида жисмоний тайёргарлик ва футбол қоидалари бўйича назарий-амалий имтиҳонларда ўзбекистонлик 10 нафар ҳакам Осиёлик ҳакамлар орасида энг юқори кўрсаткични қайд этганлар.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика