Нодирхўжа Юлдашев: "Мен "CА"ни қандай шакллантирдим?"
31 дек 2014 21:15
Янгиликлар
Нодирхўжа Юлдашев: "Мен "CА"ни қандай шакллантирдим?"
Янги йил кириб келишига ҳам саноқли дақиқалар қолмоқда.
"Бугун Хайрулла акам ҳамма ходимларга, қандай қилиб "CA"ни топганликлари ҳақида ёзиб беришни айтиб ўтдилар. Шунда мен ҳам, қандай қилиб мазкур жамоани тузганимни ёзгим келди.
2010 йил "Пахтакор"да фаолият олиб борардим, сайт почтасига хат келди. "Ассалому алайкум, Нодир ака! Агар қарши бўлмасангиз, сайт суратларидан фойдалансам". Ҳайрон бўлдим, шунча газета ва сайтлар берухсат фойдаланиб ётган бир пайтда бундай мазмундаги хат...
Албатта, мен марҳамат деган жавобни бердим. Кўп ўтмади, икки кундан сўнг яна битта хат келди. "Кўриб баҳо беринг, суратлар учун раҳмат". Sports.ru сайтига берилган ҳаволага кирдим. У ерда менинг суратларим орқали Одил Аҳмедовнинг 2006-2010 йиллардаги статистикаси фотомақола шаклида қўйилган эди. Рус тилида бу ҳақиқий топилма эди. Тезда жавоб хатини ёздим: "Йил охирида битта сайт ишга тушиши керак, истасангиз қўшилинг". Жавоб ҳам куттириб қўймади. "Хўп, хурсанд бўлар эдим". Асосан агент орқали вазифа берар эдим. 2010 йилни ноябрь ойига қадар 2-3 нафар киши катта хажмдаги ишни бажардик. 2010 йилнинг октябрь ойига келиб сайтнинг демо версияси иш бошлади. Бу Нарзулла эди! Яна бир нарса, у 3-курсда ўқирди, 4-курсни тугатиш пайтига келибгина уялиб маош сўраган. 1,5 йил давомида бепул ишлайдиган, қизиқишни моддиятдан устун қўядигани ҳали бошқа чиқмади!
Сайт очилаётганида Беҳзод Назаров ҳам бор эди. У билан 2004 йил танишганмиз. Ақли ғиж-ғижлигидан ЎзМУнинг журналистика факультетига бюджетга кирган. Мен эса шартнома асосида. Адашмасам, 6 сентябрь. Ўқишдан бизни жисмоний тарбия кафедрасига юборишди. Бир пайт турсам, икки водийликнинг суҳбати қулоғимга чалинди. Қамчиқ довони тўғрисида гапириб ўтиришган эди. Шунда мен Беҳзодга қараб, унинг Беҳзодлигини билмасдим. Боиси курсимизда 105 нафар талаба ўқирди. "Нефтчи"мисан дедим? Менга қараб "Ҳа" деди. Шу-шу дўстмиз. Ўша йиллари "Пахтакор" - "Нефтчи" қарама қаршилиги, манаман деган ўйинлардан ҳам зўр бўларди. Агар бирорта журналист сизга мен ҳеч қайси жамоага мухлислик қилмайман деса ишонманг. Қандай қилиб биронта жамоанинг мухлиси бўлмасдан футбол журналистикасига кириш мумкин?
Демак, уч киши бўлдик. Индан кейин Исломбек Рустамбеков. Уни топиш қийин бўлмади, аслида у ўзини йўқотиб қўйган эди. "Футбол Экспреес" газетасида ишларди-ю, аммо катта-катта ютуқларни истарди. Мана сенга иш деб биринчи лигани топшириб қўйдим. Унга оддий "коментчи" бўлган "Inyaz" ёрдам беришни бошлади ва қисқа фурсат ичида Ҳумоюн Довуров деган номни оқлаб олди. Қисқа вақт "Футбол Таймс" газетасида ишладим. Тўғри, "кийдириб" кетишди. Аммо, мен у ерда ўзимга керакли кишини топдим. Бу Толиб Қосимов эди. Қоп-қоп ваъдаларга кўмилиб кетган Зангиота юлдузини иккиланмай ўз сафимизга қўшдим. Футболда тоблансин деб "Истиқлол"га юбордик. Жамоа вице-президенти Миршоҳид ака, "Матбуот котиби керак" деганида иккиланмасдан Толибни бепул бериб юбордик. Ундан кейин уни мини-футболга "бадарға" қилдик. Агар насиб қилса, бир кун келиб Ҳиндистонга бориш нияти йўқ эмас.
Индонезиядан қайтганидан хабар топишим билан Аброрни ишга таклиф этдим, фақат "Ака, битта муаммо, ҳарбий хизматга кетишим керак экан" деди. Ватан олдида бурчни адо этиш барчамизнинг вазифамиз, унга сенг боравер, келиб иш бошлайсан дедим. Шу тариқа Аброр бизнинг ҳам вакилга айланди. Оооо, келин бола билан бахтли бўлсин, касалхонада ётганимда магазиндан торт олиб келган эди, шунчаки келинимизнинг қўлига баҳо берай дегандим. Ҳа майли, энг қизиғи тўйи куни Кореяда эдим, скайп орқали тўғридан-тўғри алоқага чиққаним эсимда.
Ёшлар кўпайиб кетди, бир ўзим уларни бошқара олмас эдим. Кўпни кўрган журналистлар хизматига муҳтожлик сездим. Бундай пайтда ҳакамларни деб "Машъал"дан кетишга мажбур бўлган Хайрулла Холиқов айни муддао эди. Бу киши билан мен 2006 йил танишганман. Ўшанда "sport.myp.uz" сайтини бошқарардим, қўшни бинода номи ҳозир эсимда йўқ, битта газетада Хайрулла Холиқов, Беҳзод Назаров, Асрор ака Рўзибоев фаолият олиб боришарди. Номига таниш эдик, йиллар ўтиб ака-укачилик шаклланди, мана ҳозир биргамиз. Сайт мавқеи ошган сари ўқувчиларнинг талаби ҳам оша бошлади. 4-5 нафар киши улгуролмай қолдик. Шунда одатдаги эълонларимизни бера бошладик.
Почтамиз хатларга тўлар, телефон гўшаги тинмасди. Шундай учрашувлардан бирида, "кўчинский" битта бола келди. Ўтириши гердайган, оёғи узунннн... Юрак уради, бум... Хуллас, ички туйғу шу болага имконият бер деди. Вазифа бердим, қисқа вақт ичида бажарди, ишга олинди. Ҳозир ҳар хил ғояларни ўйлаяпти, бугун рамзий терма жамоага ҳам алоҳида ижод билан ёндошди. Бу Жасур Асланов эди.
Ундан сал аввал шундай суҳбатдан сўнг Азиз Тўхтамуродовни ҳам иккиланмай сафимизга қўшдик. Унинг ёққан тарафи, кўпчиликда йўқолиб бораётган, футболни майдонда кўриш хислати эди. Аслида бу на хислат, на бошқа нарса, масъулиятдир. Шу болада шу нарсани кўрдим. Ҳозир бироз банд, ўқиш билан овора. Бир йил ҳарбий хизматда ўз бурчини ўтаб келган. Уятчан, шу тезроқ уйлана қолса-ю, Толибнинг устидан кулишимиз унга ўтса.
Бу орада Омонжон сафимиздан жой олди. Унинг вазифаси сайтнинг рус тилидаги бўлимига жавоб бериш. Кимсан, машҳур Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг фарзанди. "Отасига қараб, ўғлини ишга ол", деб шунга айтишса керак. Фақат якшанба куни футбол ўйнаётганда имкон қадар узоқроқда бўлинг. Футболда бундайларни "костолом" дейишади, яъни "оёқ синдирар".
Яна бир истеъдод соҳиби бу - Зоир Турсунбоев. Бизнинг оператор. Тўйма-тўй юравериб, чиройли қизлардан илҳом олувчи бу шоввоз, ҳар доим бирор бир ролиги билан Сизларнинг хизматингизда.
Камолиддин Алимовнинг радиодан кетишини билган кунимизоқ қамчини урдик. Olamsport.com сайтини ясаган ҳолда уларнинг қўлига топширдик. Ҳам қўшни, ҳам яхши ака, ҳам ажойиб инсон. Фақат баъзан "калла қўйиб туришларини" инобатга олмаса, барчаси яхши.
Энг сўнггилардан бўлиб сафимизга қўшилганлардан бу Шаҳбоз Беғамов. Тунги смена қироли. "Баварияшунос" олим, отдан тушса ҳам эгардан тушмайдиган, Нойерни Ўзбекистондаги норасмий фан клубининг, ўзидан бошқаси тан олмайдиган раиси.
Бу орада, Қобил Бобоев, Миразиз Муротов, Умид Раимжонов каби ходимлар ҳам сайтимизнинг юксак мақсадли йўлида фаолият олиб боришди. Шу йилнинг ўзида бир эмас, икки эмас, уч нафар вакилимиз турли клубларда фаолият бошладилар. Аброр "Локомотив"да, Исломбек "Нефтчи"да, Ҳумоюн "Машъал"да, ундан аввал Толибжон "Истиқлол"да, собиқ операторимиз Хожиакбар эса "Пахтакор"га ишга ўтди. Умид ака эса "Сўғдиёна"га. Албатта, қисқа вақт ичида олий лига клубларини мутахассислар билан таъминлаш сайтимизга одат бўлиб қолди.
Шунингдек, Бахтиёр Шириновга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, доимий равишда ўз маслаҳатларини аямайдилар. Ундан ташқари Мирзаҳаким Тўхтамирзаевни ҳам эътироф этамиз. Доимий ҳамкоримиз, "Футбол Экспрес" газетаси раҳбари Шукрулло Исҳоқов. Газета жонкуяри Шуҳратбек Жўраев доимо биз билан алоқада. Яқин-яқиндан бизга нима хизмат деб турган Комилжон Икромовни ҳам эсдан чиқармай.
Матбуот котибларидан Азиз Нурий, Баҳодир Мирзаев, Хоразмдан Икром ака Худайберганов, Бекободдан Исмоил Мамарасулов, Қўқондан Анвар ака Охуновга катта раҳмат айтамиз. Отабек Эшмаматовни ҳам унутмайлик, Абдулла Нурмонов ва Улуғбек Ҳакимжоновлар ҳам тез орада бизнинг сафимиздан жой олишса ажабланманг.
Шунингдек, сайтимиз ривожида, Гайрат, Амал, Артём, Леонид, Камила, Марат ва Темур Низаев каби кишиларнинг ҳам ўз ўринлари бор! Ҳуқуқшуносимиз Адҳамжон акага ҳам катта раҳмат, уни ҳаммангиз -MaN -UniteD- ники орқали танийсизлар.
Мен "CA"ни мана шундай шакллантирдим, ажаб эмас, йиллар ўтиб Сиз ҳам шу аҳил ва иноқ таркибдан ўрин олсангиз".

Фикрлар