UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  1 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  8 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  8 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  41

Нодирбек Тўйчиев ПФЛ раҳбари билан учрашди Янгиликлар

Нодирбек Тўйчиев ПФЛ раҳбари билан учрашди

Сўнгги кунларда Андижон футболида орқага кетиш яққол кўзга ташланиб қолди.
Бу масалага барҳам бериш мақсадида жамоа мухлисларининг фаолларидан бири Нодирбек Тўйчиев бугун ПФЛ биносида бўлди.

Учрашувда шу нарса маълум бўлдики, 12 сентябрь куни, агар режалар ўзгармаса, ЎФФ президенти Мираброр Зуфарович Андижонга ташриф буюради.

"Усмоновнинг "Навбаҳор"га берган ёрдамидан бутун водий мамнун бўлди. Энди навбат Андижонимизга келиб турганидан хурсанд бўлиб турибмиз. Ишқилиб, бизнинг клуб ишлари ҳам юришиб кетсин", - дейди мухлислар клубининг фаоли.

Бизга маълум бўлишича, бугун бир қатор андижонлик мухлислар Ўзбекистон -  Янги Зеландия ўйинини ҳам томоша қилишади.

"Аввалги ўйин шунчалик зерикарли бўлдики, хафа бўлиб кетдик. Дўстимиз Абдураҳмон Фозиловни йўқлиги билинди. Шунда, андижонликларга кетдик деб, бугун ўйинга келавердик. Бир томондан ЎФФни тарғиботига ҳам қойил қолмадим. Терма жамоа ўйнаяпти-ю, ҳеч қаерда тарғибот ишлари йўқ. Бу билан қандай қилиб стадионга одам тўплаш мумкин, ҳайронман", - дейди Тўйчиев.

Бугун офисимизда меҳмон бўлган "Андижон" фан клубининг сардори билан ўтказилган эксклюзив интервьюни эртага сайтимизда ўқишингиз мумкин бўлади.


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика