Нодир Ашурматовга бахт тилаймиз!

Narzulla Saydullayev
1 июл 2020, 14:45
Ўзбекистонлик дарвозабон Нодир Ашурматов хонадонида бугун қўшалоқ байрам.

Бахтиёр Ашурматовнинг жияни ва Рустам Ашурматовнинг туғишган акаси ҳисобланган Нодир бугун 26 ёшга тўлди. Бундан ташқари "Истиқлол" клуби дарвозабони айнан шу санада уйланмоқда. 

championat.asia сайти барча ходимлари ва ўқувчилари номидан Нодир Ашурматовни туғилган куни билан муборакбод этамиз ва бахт тилаймиз. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia