UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  2 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  14 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Нивалдо: "Локомотив" олдиндаги ўйинда фақат ғалабани кўзламоқда" Янгиликлар

Нивалдо: "Локомотив" олдиндаги ўйинда фақат ғалабани кўзламоқда"

ФИФА кунлари якунига етганидан сўнг мамлакатимизда Суперлига баҳслари давом эттирилади.

Тошкентнинг "Локомотив" клуби навбатдаги учрашувини Суперлига 4-тур ўйинлари доирасида Олмалиқда АГМКга қарши ўтказади. Ана шу ўйиндан олдин "темирйўлчилар"нинг бразилиялик легионери Нивалдо Родригес Феррейра ўз фикрларини билдириб ўтди. Ҳужумчининг гапларини "Локомотив" расмий сайти чоп этди.

"Локомотив" жамоаси сафидаги илк учрашувимда мушагимни жароҳатлаб олдим ва бир нечта ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Лекин айни пайтда яхши ҳолатдаман ва олдиндаги учрашувга бутун жамоа билан жиддий ҳозирлик олиб боряпмиз. Рақиб ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. АГМК – маҳоратли футболчиларга эга жамоа. Бизни осон ўйин кутмаётгани тайин. Лекин "Локомотив" ушбу учрашувда фақат ва фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқади. Мен ҳам жамоамнинг ғалабасига ўз улушимни қўшишга уринаман", – деди тажрибали футболчи.



Таъкидлаб ўтамиз, АГМК – "Локомотив" учрашуви 31 март куни Олмалиқ шаҳрида ўтказилади.  Ўйиннинг бошланиш вақти – 18:00.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика