UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  0 10:21Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  0 09:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   62 09:05Расман: "Хоразм" икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  7 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   1 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  12 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  77 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  2 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  54 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  65 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  11 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0

Нима учун Равшан Эрматов финални бошқариши керак? Янгиликлар

Нима учун Равшан Эрматов финални бошқариши керак?

sports.ru сайти ижодкорлари ҳамюртимиз ҳақида мақола чоп этишди. Бу сиз азизлар учун ҳам қизиқ бўлишини ҳисобга олган ҳолда ўша мақоланинг ўзбек тилидаги кўринишини сизлар билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

Истаймизми, йўқми ҳакамлар хам хато қилишади. Ахир, улар ҳам инсон. Видеотакрорлар амалда қўлланилмагунча ҳакамлик муаммоси юзага чиқаверади.
Пьерлуижи Коллинадек юлдуз ҳакамлар эса айни пайтда деярли йўқ. Шу сабабли, нега айнан Эрматов финал ўйинини бошқариши лозимлиги ҳақида фикр юритиб ўтишга қарор қилдик. 


Биринчидан, 36 ёшли ҳакамнинг тажрибаси. У жудаям ёш пайтидан бошлаб Осиё миқёсидаги мусобақаларни, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учрашувларида ишлаган.


Иккинчидан, унинг камтарлиги. Ҳар ким ҳам Равшан каби ўз хатоларини тан олавермайди. У тик туриб ҳали ўрганадиган нарсалари кўп эканлигини айтиб ўтган. 

Масалан, очилиш ўйинини бошқарган япониялик ҳакам Юичи Нишимура. Деян Ловрен ва Фред ўртасидаги тўқнашувни эслайсизми? Бу масалада япониялик ҳакам томонидан ҳеч қандай тушунтириш берилмади. Бундан ташқари, ЖЧ саралашидаги Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги ҳисобга олинмаган гол. Умуман олиб айтганда, Осиёда 2012 йилнинг энг яхши ҳаками унвони ҳам Эрматовга берилиши керак бўлганлиги айтилади. Лекин, ҳурмат юзасидан ўшанда Нишимурага берилган. Шундай бўлсада мен айтаман: Эрматов - Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками. Ўйлайманки, у ўша йили  ушбу унвонни қўлга кирита олмаганидан ҳафа бўлмаган.

Бундан ташқари, Эрматов Италиянинг Бразилия терма жамоаси дарвозасига киритган голини ҳисобга олишда хатоликка йўл қўйганлигини ҳам тан олган.




Учинчидан, мутахассисларнинг эътирофи. Барча экспертлар ва собиқ ҳакамлар Эрматовнинг ишларини юқори бахолашмоқда. Айни пайтда ҳакам worldreferee.com сайти томонидан ҳисоблаб бориладиган рейтингда биринчи ўринда кетмоқда ва финал ўйинини бошқариш учун имкониятлари юқори. У ЖЧларда ўйинларни бошқариш бўйича рекорд ўрнатишга ҳам улгурган! Тўққизта ўйин!





sports.ru сайтидан Азиз Тўхтамуродов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика