

Фурсатдан фойдаланган қитъа конфедерациялари ўзларига тегишли федерация ва ассоциация вакиллари билан йиғилиш ўтказмоқда. Шу жумладан ОФК ҳам.
ОФК мазкур йиғилиш давомида ҳудудий федерацияларни ўзининг тўлақонли аъзосига айлантирди. Ундан ташқари 2019-2020 йилги мавсум учун ўз бюджетини тасдиқлади. Йиғилиш сўнггида эса Осиё Кубоги мезбонлиги расман эълон қилинди. Унга кўра, Осиё Кубоги мусобақаси 2023 йили Хитойда бўлиб ўтади.
Осиё Кубоги-2023ни қабул қиладиган мамлакат номи маълум бўлди



