UZ

Сўнгги янгиликлар

23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  0 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  0 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  4 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  195 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0

Нима учун "Локомотив" 50 кундан сўнг майдонга тушди? Клублар манфаатини ўйлаётган ПФЛ тақвимни клублар учун тузяптими? Янгиликлар

Нима учун "Локомотив" 50 кундан сўнг майдонга тушди? Клублар манфаатини ўйлаётган ПФЛ тақвимни клублар учун тузяптими?

Кеча "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Про лигадаги танаффус ва ПФЛ тузган тақвим ҳақида фикр билдириб ўтди. Мураббийнинг гапларида жон бор.

2 ой катта муддат

"Бундай мавзуни матбуот анжуманида гапиришим нотўғридир, лекин ПФЛ тақвимни ноқулай қилиб қўйган. ОКМК бита ўйин ўтказишга улгурди, биз эса икки ой деганда энди майдонга қайтдик. Катта танаффусдан сўнг яна оптимал ҳолатга қайтиш бироз қийин бўлди

Биласизки, футбол тилида ўйин тонуси деган нарса бор. 20 та ўртоқлик учрашуви ўтказинг, барибир расмий ўйиннинг ўрнини босмайди. Футболчида муносабат бошқача бўлади, натижа бош планга чиқади. 2 ой эса бу жуда катта муддат. Дейлик, Юрген Клопп Европада, хусусан, АПЛда ўйинлар кўплигидан, тақвим зичлигидан кўп бор эътироз билдиради. Лекин уларда барчаси аниқ режа асосида ишлайдики, мураббийлар режани шунга қараб тузади, жамоасининг жисмоний ҳолатини ўша даврга қараб тўғрилаб боради. Биз эртага нима бўлишини билмаймиз ва бошимиз қотган ҳолда ўтирамиз. 2 ой вақт давомида футболчининг жисмоний ҳолатини бир маромида ушлаб туриш қийин, машғулотлар орқали ишланган тақдирда ҳам", – деди мураббий.



Терма жамоа манфаатими?

"Локомотив"дан, умуман, Про лигадан терма жамоаларга катта миқдорда футболчи чақирилмайди ҳисоб. Демак, бу ерда ЎФАни бир четга суриб турамиз ва ҳамма гап ПФЛда қолмоқда. Умуман, биз терма жамоа манфаати деб, доим чемпионатга қарши чиқамиз ва бундан ҳали фойда кўрмаганмиз. Айрим эркатой мураббийларимиз керак бўлса, 1 ҳафта, 10 кун олдин футболчиларни йиғиб олишга одатланишган. Аслида жаҳон футболида мураббий ФИФА кунида ўзига ажратилган кундан фойдаланади ва белгиланган санага футболчини таклиф қилади. Нима улар терма жамоа манфаатини ўйламайдими ёки натижа керак эмасми? Мавзудан четга чиқмаймиз ва Про лигага қайтамиз. Бу ерда ПФЛ обдон ўйлаб режа қилиши керак. 

Тақвим 

"Локомотив" сўнгги маротаба 10 июнь куни расмий учрашувда майдонга тушган ва шундан кейин ёзги танаффусга ҳаммадан эрта чиқиб кетган. Худди шундай "Динамо" ҳам. Орада битта бўлса ҳам кубок учрашуви борки, мураббийлар лоақал шундан хурсанд бўлиб туришибди. Энди "темирйўлчилар" навбатдаги расмий учрашувини 19 август куни "Андижон-SGS"га қарши ўтказади. Кубок учрашувлари сабаб ўйинлар кўчирилган. 8 август куни ўтказиш керак дейилса, шу куни Шоҳруҳ Ишанов шогирдлари "Арал" билан ўйнайди. 


Клублар манфаатини ўйлаётган ПФЛ тақвимни клублар учун тузяптими?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика