UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  11 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Нима учун Ферги футболчиларига либосларини алмаштиришни талаб қилган? ВИДЕО Янгиликлар

Нима учун Ферги футболчиларига либосларини алмаштиришни талаб қилган? ВИДЕО

Кеча Англия футболидаги ғалати ўзгаришга 24 йил бўлди.

"Манчестер Юнайтед" сафарда "Саутгемптон"га қарши ўйиннинг танаффусига 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан чиқиб кетди, 15 дақиқаликда эса Алекс Фергюсон футболчиларига формаларини алмаштиришни талаб қилди. Бу йўл барибир ёрдам бермади - "фаришталар" якунда 3:1 ҳисобида ғалабага эришди, иккинчи бўлимда ёш Гиггз рақиблари постига йўл топди.


Танаффусда шотландиялик мураббий жахл отига минганди: "Формангизни ечинг. Кийимингизни алмаштиришингиз керак". У футболчиларининг ҳимоядаги хатолари ҳақида индамади, у бор аламини кулранг либослардан олди.

Гари Невилл кейинчалик шундай деганди: "У ўша либосларни ёқтирмасди. Бунга ҳудди назариялар жойлаштирилгандек эди".

"Юнайтед" ўша мавсумда кулранг либосларида 5 ўйин ўтказган ва шуларнинг атиги 1тасида ғалабага эришиб, қолган 4тасида мағлуб бўлганди.

Ўйиндан кейин Фергюсон ҳолатни шу тариқа тушунтирганди: "Кулранг либосда футболчиларим бир-бирини кўрмаяпти, ажрата олмаяпти. Йигитларнинг айтишига кўра, бошни кўтарган пайтда шерикларни топа олишмаяпти. Ваҳима қиладиган бошқа ҳеч нима йўқ"

1995/96 йилги мавсум "Олд Траффорд"да сўнггиси бўлган Ли Шарп орадан 10 йил ўтиб, "The Guardian" нашрига нима сабабдан ўша ўйинга 2 комплект либос олиб борилганини айтиб берди: "Унчалик ёдимда йўқ. Менимча ўшанда кимдир либосдан шикоят қилишини билишган. Ғалати томони шундаки, бизнинг ёнимизда яна бир либос бор эди. Бироқ гап бунда эмас. "Саутгемптон"нинг йўл-йўлли қизил либосларидан ажралиб турадиган айнан кулранг формани ким танлаганини менга қизиқ бўлган"

Невилл айтган назария эса - Фергюсон штабидаги мутахассиснинг қарашлари бўлган, "фаришталар" кийиб тушган қизил-оқ либосли жамоага қарши ўйинда кулранг либосни ажратиш бироз қийинроқ эди. Айниқса қуёшда кўзга нур тушиб, мияни чалғитарди. Оқ-кўк эса бошқа гап. Кўк ранг кўзга яққол ташланиб туради"

Ўша кулранг либосларни ахлатга ташлаб юбориш учун Фергюсонга 5та омадсиз ўйиннинг ўзи кифоя қилди. Шундан кейин "Umbro" кулранг либосларнинг нархини кескин равишда туширишига тўғри келди. Бошида 30-40 фунтга сотилган либослар нархи энди мухлисларнинг ҳовуридан тушиши учун 10 фунтгача пасайтирилди.

Шу орқали Фергюсон ОАВнинг футболчиларга бўлаётган босимини туширишга уринди. Бунга Невилл ҳам шундай ишора берганди: "Жамоада кимдир жиддий хатога йўл қўйса, Фергюсон матбуотда ғалати терминлар айтиб, ОАВ эътиборини ўзига қаратарди".

2013 йилда "Manchester Evening News" мухлислар билан биргаликда клуб тарихидаги энг ёмон либосни танлади. Кутилганидек, ўша кулранг либос биринчи ўринни эгаллади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика