UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30ЕЧЛ. "Реал Мадрид"нинг "Ливерпул"га қарши бошланғич таркиби аниқ  2 23:08ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  7 22:47Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  8 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  41 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  313 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  5 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  14 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  14 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2

Нима учун Европанинг топ клублари Роналдуни ўз сафида кўришни истамайди? Янгиликлар

Нима учун Европанинг топ клублари Роналдуни ўз сафида кўришни истамайди?

Роналду "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишни истайди, аммо Европанинг топ клублари уни таркибга қўшиб олишни истамайди.

Ўтган йилги сценарий такрорланмоқда. 5 карра "Олтин тўп" соҳиби жамоани тарк этишни истамоқда ва клубнинг ёзги трансфер режаларини чигаллаштиришга сабаб бўлмоқда.

Ўтган йили ушбу вақтда Роналду ОАВга Туринни тарк этишга қарор қилгани тўғрисида хабар бергани учун танқид қилинганди.

Шунга қарамай, трансфер ойнаси ёпилишига атиги тўрт кун қолганда у "Юнайтед" сафига қўшилди. 

Ўша пайтдаги "Ювентус" сардори Жоржио Кьеллини клубнинг мавсумни суст бошлаганини Криштианунинг кечроқ кетгани билан изоҳлади.

"Биз учун унинг эртароқ кетгани яхши бўларди. Биз чемпионат стартига яхшироқ тайёр бўлардик", — деди марказий ҳимоячи сентябрь ойида.

"Юнайтед" ҳозир худди шундай "Роналду эффекти"дан қўрқиши керак. Уларнинг мавсумолди тайёргарлиги яхши кетяпти, Роналдунинг йўқлиги ҳозирча ўртоқлик ўйинларида сезилмаяпти.

Ҳатто янги мураббий Эрик тен Хаг ҳам эмас. Бир томондан, нидерландиялик мутахассис Роналдунинг "Олд Траффорд"да амалга оширмоқчи бўлган юқори прессингли ўйинига қодир эканини таъкидлади. Бошқа томондан, мураббий ўз ўйинчиларига мослашиши кераклигини айтди.

Криштиану Роналду июль ойининг бошларида "Манчестер Юнайтед" келаси мавсум чемпионлик учун кураша олишига ишонмаслигини айтди.

Тен Хаг ёзда жамоага янги ҳужумчи жалб этмоқчи эмас, эҳтимол, бу ниятини қишда амалга ошириши мумкин. Роналдунинг жамоани тарк этиш нияти барчасини ўзгартириб юборди, балки у кетмаган тақдирда ҳам мураббий билан орага совуқчилик тушиши мумкин.

Эрлинг Холанднинг "Манчестер Сити" таркибига қўшилиши "Юнайтед" учун катта зарба бўлди, қолаверса, Нуньес учун курашда "Ливерпул"га имконият бой берилди. Шу тариқа, жорий трансфер ойнасида моҳир ҳужумчи харид қилиш танқислиги юзага келди. 

Бироқ Роналдунинг ўзи хоҳлаган жамоага ўта олишига кафолат йўқ. 

Дарҳақиқат, "Юнайтед"нинг ҳозирги ва "Юве"нинг ўтган мавсумдаги ҳолати ўртасидаги фарқ шундаки, 37 ёшли футболчи учун аниқ харидор йўқ.

Португалиялик форвард ўзи истаган нарсага эришишга ўрганиб қолгани аниқ ва у Чемпионлар лигаси даъвогарлари сафида тўп тепишда давом этишни хоҳлайди.

"Юнайтед" келаси мавсумда ушбу мусобақада қатнашмайди, якунланган мавсум давомида клуб кучли тўртликдан узоқлашиб бораётгани маълум бўлиши биланоқ, Мендеш ўзининг 1-рақамли мижози учун янги клуб излашни эртароқ бошлаши керак эди.

Чунки, янги мавсум бошланишига икки ҳафтадан камроқ вақт қолганида Европа элитасининг бирорта жамоаси Роналдуга "Олд Траффорд" билан хайрлашиш вариантини таклиф қила олмайди.

Қуйида биз кўриб чиқмоқчи бўлган Чемпионлар лигасининг келаси мавсум иштирок этадиган энг кучли тўққиз жамоаси беш карра "Олтин тўп" соҳибини таркибида кўра олмайди ёки ундан ҳам даҳшатлиси, кўришни хоҳламайди...

P.S.: Суратлар Getty Images сайтидан олинган


9. "Атлетико Мадрид"

Сўнгги кунларда Роналдунинг "Атлетико Мадрид"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди, бу эса бир қанча сабабларга кўра ҳайратланарли.

Биринчидан, Роналду "матрасчилар"нинг азалий рақиби "Реал"да ўйнаган ва кўп бора клуб мухлисларининг жиғига теккан. Улардан энг эсда қоларлиси, бир неча йил олдин "Ювентус"га "Ванда Метрополитано"да учралган мағлубиятдан сўнг беш бармоғини кўрсатиб, еврокубоклардаги ғалабалари билан мақтаниб, томошабинларни масхара қилган.

Иккинчидан, Роналду Диего Симеоне қўл остида ўйнашга мос эмасдек кўринмоқда, чунки у ҳужумкорликни яхши кўради, мадридликлар устози эса мустаҳкам ҳимояга кўпроқ урғу берган ҳолда ўйин ташкил этади.

Учинчидан, энг муҳими, Роналдунинг маош талаби "Атлетико"нинг "Реал"нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарини қўлга киритишга бўлган умидларини пучга чиқаради.

Шундай тўсиқларга қарамай, бу амалга ошиш имонияти нисбатан юқорироқ бўлган трансфер.

8. "Ювентус"

"Ювентус"нинг Роналдунинг таваккалиги қўшиб олиши ўз самарасини бермади. Тўғри, у ўз даражасида ҳаракат қилиб, кетма-кет гол уриш орқали турли рекордларини янгилаган, шунингдек, клуб брендининг обрўсини кўтарган бўлиши мумкин.

Аммо Роналду "Ювентус"га Чемпионлар лигасини олиб бера олмади.

Натижа шуки, юқорида айтиб ўтилганидек, умидсизликка учраган форвард клубни қийин аҳволда қолдирди ва уларга муносиб ўринбосар топишга вақт қолдирмади.

Кечроқ бўлса-да, "Ювентус" январь ойида Душан Влахович учун катта молиявий сармоя ажратди, чунки у Эрлинг Холанд сингари ёш ҳамда кўп гол уриш қобилиятига эга.

"Кекса синьора" ҳозир жиддий ўзагришларга қўл урмоқда — Пауло Дибала қўйиб юборилди, Маттейс де Лигт эса "Бавария"га сотилди. Роналдунинг Туринга қайтиши учун ҳеч қандай имконият йўқ.


7. ПСЖ

Тез орада ПСЖ ҳужумининг чап қаноти бўшаши мумкинми? Аввал ҳам хабар берилганидек, парижликлар Неймар бўйича таклифларни эшитишга тайёр.

Бироқ Неймар ҳам худди Роналдуга ўхшаш ҳолатда: унга жуда кам "совчи" келиши мумкин, чунки ҳужумчи клуб билан 2025 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган ва бошқалардан ниҳоятда катта маош талаб қилиши табиий.

Масаланинг бошқа тарафи ҳам борки, футболчининг ўзи бор эътиборини фақат Бразилия терма жамоаси иштирок этадиган бўлажак жаҳон чемпионатига қаратмоқда, шу боис ҳозир бошқа таклифларга чалғишни истамаяпти.

Демак, Неймар бўйича ҳаракат бўлмаса, ПСЖнинг яна бир улкан маош оладиган футболчини таркибга қўшиб олиш эҳтимоли паст.


6. "Барселона"

Шубҳасиз, "Барселона" ушбу ёзда ҳар мавсум ўттиздан ортиқ гол урадиган феномен билан шартнома имзолашда муаммога дуч келмади. Қисқача айтганда, каталонияликлар Роналду ўрнига Роберт Левандовскини хоҳлашди.

Роналду учун бир вақтлар собиқ клуби "Реал" сафида "кўк-анорранглилар" дарвозасига гол уришдан ортиқ бахт бўлмаганини ҳисобга олмаганда, Хавининг 2022/23 йилги мавсум учун ҳозирлаётган ҳужумкор ўйининга мос тушиши мумкин, бироқ каталонияликларнинг олд чизиғи банд бўлиб улгурган, Робертдан ташқари "Лидс"дан Рафинья келмоқда, Усмон Дембеле эса "Камп Ноу"да яна бир неча мавсум тўп тепадиган бўлди.

"Барса" трансфер бозорида фойдасиз савдолари билан машҳур бўлиши мумкин, аммо Роналдуни қўлга киритиш кулгили туюлади.


5. "Челси"

Роналдунинг "Стэмфорд Бриж"да ўйнайдиган жамоа сафига кўчиб ўтишига оид кўплаб миш-мишлар бонг урди.

Эҳтимол, Роналду ва унинг агенти бу таклифга рози эди. "Челси"нинг янги хўжайинлари ҳам футболчини жамоада кўришни хоҳлаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Томас Тухелда ҳужумчи муаммоси блр эди. "Аристократлар" яқинда Ромелу Лукакудан қутулишга муваффақ бўлди. Мураббий ўз тактик режасига мос келадиган ҳужумчи қидираётганди.

Бироқ "Челси" Криштиану ўрнига ундан 10 ёш кичик ва агрессив прессинг тажрибасига эга бўлган Раҳим Стерлингни сотиб олишни афзал кўрди.


4. "Реал Мадрид"

Ёз фаслининг бошларида Мендешнинг шахсий самолёти Мадридга қўнгач, шу заҳоти Роналдунинг "Реал"га қайтиши ҳақидаги ҳаяжонли гап-сўзлар келиб чиққанди.

Бу эҳтимолдан йироқ фикрлар эди. Флорентино Перес ушбу ёзда фақат ва фақат битта ҳужумчи — Килиан Мбаппени таркибга қўшиб олишни истарди, бироқ француз ПСЖ билан шартномасини узайтириб, Мадридга "алангали салом" йўллади.

Албатта, Перес ваҳимага тушиб, Роналдуни "Реал"га қайтариши мумкин, аммо Карим Бензема ҳозирда дунёнинг энг яхши ҳужумчисига айланганини ҳисобга олсак, ушбу трансфер даргумондек туюлади. Қолаверса, Винисиус Жуниор чап қанотда CR7'дан мерос қолган бўшлиқни муносиб тўлдирди.

Роналду ўтган йили айтганидек, унинг "Реал Мадрид"даги ҳикояси якунланган.


3. "Манчестер Сити"

Ўтган ёзда "Сити" Роналдуни сотиб олиши мумкин эди. Бироқ "шаҳарликлар"нинг асосий мақсади "Тоттенхэм"да ўйнайдиган Харри Кейнни қўлга киритиш эди.

Кейн трансфери барбод бўлгач, Мендеш Роналдуни "Сити"га таклиф қилди, Гвардиола эса мазкур таклифга ишонч билдирмади.

Клуб раҳбарияти португалиялик ҳужумчини маъқул кўраётганди, бироқ мураббий яна бир мавсум сермаҳсул ҳужумчисиз ҳам ўйнай олишини таъкидлади.

"Сити" жорий йил Холанд учун курашга киришди ва бунга эришди. Чемпионлар лигасини қўлга киритиш илинжида ёнаётган клуб 2022/23 йилги мавсумни таркибида рақиблар учун ниҳоятда қўрқинчли бўлган ҳужумчи билан бошлайди.

Демак, Роналду уларнинг режасида йўқ.


2. "Ливерпуль"

Тасаввур қила оласизми, Роналду "Юнайтед"нинг энг даҳшатли рақиби сафига қўшилади? Аслида, ўйлаш ҳам керак эмас, шунчаки бундай бўлиши мумкин эмас.

Ҳатто Сэр Алекс Фергюсон 2007 йил Габриэль Хайнценинг "Энфилд"га йўл олишига рухсат бермади ва бунинг ўрнига аргентиналик футболчини "Реал"га ўтишга мажбур қилди. 

Қолаверса, "Ливерпуль" аллақачон ҳужумчи позициясида тўп тепадиган Дарвин Нуньес учун катта миқдорда пул сарфлади. 

Бу Роналдунинг Юрген Клопп ўйин услубига мутлақо тўғри келмаслиги билан боғлиқ.

Садио Мане жамоани тарк этган бўлиши мумкин, лекин португалиялик юлдуз ҳозирги ёшида чап қанотда сенегаллик ҳужумчи каби тинимсиз ҳаракат қила олмайди. Мане кетгани билан ушбу чизиқда ҳали навқирон Луиз Диас ва Диого Жота ҳаракат қилади.

Хуллас, бу вариантга ҳам бош қотирманг.


1. "Бавария"

"Бавария"нинг собиқ президенти Ули Хёнесс "Юве"нинг Роналдуни сотиб олиш қарорини тушунлмади ва улар 33 ёшли ҳужумчи учун ҳеч қачон 100 миллион евро тўламаслигини тан олди.

"Аллианц Арена"да раҳбарият ўзгарган бўлиши мумкин, аммо клуб сиёсати ўзгаришсиз қолмоқда.

Левандовскини "Барса"га сотган "Бавария" польшалик футболчини Роналдуга алмаштиришдан манфаатдор эмас.

"Мен Криштиану Роналдуни яхши кўраман. У фантастик ўйинчи, лекин ҳар бир клубнинг ўз фалсафаси бор ва мен "Бавария" ва Бундеслига учун унинг трансфери ҳозир тўғри сигнал бўлишига ишончим комил эмас.

Бундай ўтиш бизнинг ғояларимизга тўлиқ мос келмайди", – деди мюнхенликлар бош директори.

Криштиану чиндан ҳам топ-клубнинг футбол фалсафаларига тўғри келмайди.

Албатта, трансфер бозорида қандай воқеаларга дуч келишимизни олдиндан айтиб бўлмайди. Футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин.

Роналду ўтган мавсум Туриндан кетиш йўлини топди, эҳтимол, Манчестердан ҳам қочиб қутула олади.

Аммо у келгуси мавсумда Чемпионлар лигаси фаворитларидан бирининг сафига қўшилиши даргумон.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Роналду — афсона!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика