UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  82 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Никола Лазаревич: "Жамоамизда босим йўқ" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Жамоамизда босим йўқ"

"Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Нефтчи"га қарши баҳсдан сўнг фикрларини билдирди.

"Ўзбекистон кубогида ўйин амалиёти кам футболчиларга ишонч билдиряпмиз. Имконият бермоқдамиз. Бугунги ўйин қийин ўтишини кутгандик. Ўйинга жиддий тайёрландик. Рақиб зонасида тўпни яхши назорат қилдик. Вазиятлар яратдик. Бундай ўйинларда битта гол кўп нарсани ҳал қилиб кетади", - дейди Лазаревич.

- Ғалаба билан табриклаймиз. Чемпионатдаги ва кубокдаги ўйинни қандай солиштира оласиз?

- "Нефтчи" билан чемпионатда ўйнаганимизда рақиб бошқа схемада ўйнаганди. Бугун бошқача тактикада ҳаракат қилди. Ўйлайманки, йигитлар борларини беришди. 

- "Қизилқум" чемпионатни яхши бошлади. Мавсум якунига қадар худди шу темпда давом этадими? 

- Менинг фикрим, биз қадам ва қадам олдинга қараб интилиб борамиз. Йигитлар охиригача курашишади. Суперлига жиддий мусобақа, кучли жамоалар йиғилган. Бизда босим йўқ. Олдинда бизни янада қийин ўйинлар кутмоқда.





Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика