

- "Керакли натижаларни қайд этмаётганимиз инкор этиб бўлмас факт. Ўтган тўртта баҳс биз режа қилгандек ўтмади. Аммо шунга қарамасдан жамоа ичидаги муҳит аъло даражада. Бу эса жуда муҳим.
Жамоадаги кайфият яхши, футболчилардаги ишчанлик ҳам юқори даражада. Биз бу ўйин орқали олдинга силжиб, чўққига қайтмоқчимиз. Ҳаёт ҳеч қачон бир текисда кетмайди. Унда ғалаба ва мағлубиятлар ёнма-ён юради. Ўз кучимизга бўлган ишончни ошириб олиш учун ҳам муваффақият зарур.
Ҳимоядаги хатоларни минимал кўрсаткичга келтириш керак. Ҳужумда эса максимум ҳаракатланиш лозим", - дейди Нико Ковач.


