UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Никита Павленко: "Гол урилган вазиятда омадим ҳам келди" Янгиликлар

Никита Павленко: "Гол урилган вазиятда омадим ҳам келди"

"Олмалиқ" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйинда ягона голни урган Никита Павленко ўз фикрларини билдирди.

"Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраяпмиз. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказаяпмиз. Орада ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилмоқда. Бугун "Нефтчи" билан ўйнадик. Рақиб ҳам худди биз каби жисмоний юкламалардан сўнг майдонга тушди. Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Мураббийлар бир қатор футболчиларни синаб кўришди.

Голга келсак ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўп шеригимнинг бошига тегиб мен турган жойга келди. Яқин масофадан тўп киритиш қийин бўлгани йўқ. Бу ҳолатда омадим ҳам келди.

Таркибимизга кучли футболчилар қўшилишмоқда. Масалан, Дарко Станоевич тажрибали ҳимоячи, Фарҳод Тожиев Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган.

Рақобатдан қўрқмайман. Ким кучли бўлса мураббийларни айнан уни майдонга туширишади. Биз футболчилар машғулотларда тинмай меҳнат қилишда давом этишимиз керак", - дейди Павленко. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика