UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  13 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  5 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  2 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4 17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  20 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  9 16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  52 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:18"Челси" Та учун курашда "Барселона" ва "Реал"ни ютиб чиқди  2 13:50Погба Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин  2

Никимбаев: "Навбаҳор"нинг қишдаги трансферларидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган" Янгиликлар

Никимбаев: "Навбаҳор"нинг қишдаги трансферларидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"га қайтиши ва "Пахтакор"нинг чемпионликка яқинлашиши ҳақида ёзди.

Жорий ҳафта футболимиздаги энг асосий янгилик - Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"га қайтиши бўлди. Клуб раҳбарияти ўз хатосини тан олгани ва адолат тантана қилгани ҳақида юзлаб изоҳ (коммент)лар пайдо бўлди. Агар мураббий ёки клуб томондан қарасангиз ҳаммаси аслида шу изоҳларда ёзилганидек кўринади. Бироқ бу ҳикояда учинчи томон - Журжевич (Деян Журжевич - "Навбаҳор" собиқ устози) ҳам бор. Уни қандай сабаб билан ишдан ҳайдашди? Аввалги мураббий ҳайдалиши хато эканлигини тан олгани сабаблими? Ҳа, Журжевич қўл остида "Навбаҳор"нинг натижалари на раҳбарият ва на мухлисларни қониқтирди, аммо мавсум ўртасида жамоани қабул қилган мураббийдан нима хоҳлайсиз? Серб олдига қандай вазифалар қўйилган? Уларни талаб қиладиган вақт келдими?

Шу ерда ўтган йил содир бўлган Илҳом Мўминжоновнинг ҳайдалиши ҳақидаги ҳикояни эслаш мумкин. Агар сўнгги 10 ой Намангандаги уччала мураббийлик истеъфоларини таҳлил қилсак, бир умумий тенденцияни кўришимиз мумкин: Бунинг барчаси кутилмаган ва эмоцияга боғлиқ қарорлар натижаси.

"Навбаҳор"даги мураббийларнинг кетма-кет ўзгариши клубда ҳеч қандай ривожланиш стратегияси йўқлигини кўрсатади. Кадрлар бўйича асосий қарорлар ҳиссиётларга берилган ҳолда қабул қилинмоқда. "Навбаҳор"даги баъзи тузилмалар  клубнинг вазифа ва мақсадларини тушунмаяпти. Ўша Канчельскис Россия ОАВга берган интервьюсида, клубга зарар келтирсада, ўзининг шахсий вазифаларини ҳал қиладиган одамлар борлиги ҳақида айтган эди. Инсайдерларнинг тасдиқлашича, клубнинг қишда ички трансфер ойнасидаги фаолиятидан Канчельскиснинг кўнгли тўлмаган.

"Навбаҳор" юқорироқ ўринларга муносиб. Аммо клуб раҳбарияти стратегик ривожланиш режаси устида ишламаса, ўтган йилги бронза кам такрорланадиган натижа бўлиб қолиши мумкин.

Шахсан мен учун намуна сифатида вилоят футболи ривожи ҳақида ҳақиқатдан ҳам қайғурган вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев бўлиб қолади. Афсуски, у ҳозир орамизда йўқ. Унинг қўл остида "Насаф" ва "Машъал"да катта ривожланиш содир бўлди ва сўнгги йиллардаги муаммоларга қарамасдан бу клублар ҳозиргача фойда бермоқда. Нуриддин Зайниев футболни фақат камера олдида ёки сўзларда яхши кўрмаган. У ОФК Кубоги финали олдидан "Қувайт" клуби машуғлотини кўргани келганини эслайман: Нуриддин Зайниев ложадан жой олиб, уни ҳеч ким кўрмаслиги учун чироқни ўчириб қўйишни сўраган.

Нуриддин Зайниев ҳеч қачон футболчиларнинг маошини кечиктирмаган. Ҳа, футболчилар нима хоҳласа шуни сўрашлари мумкин, аммо сўнгги сўзни клуб раҳбарияти айтади. Тўлай олмайсизми - шартнома тузманг, имконингиз борми - одамларнинг маошини ушлаб қолманг. "Навбаҳор" мухлислари ва шахсан Андрей Канчельскисни янги босқич бошланиши билан табриклайман. Бу босқич аввалгисидан узоқроқ давом этади деб умид қиламан. Менга уч йиллик шартнома ҳақида гапирманг. Канчельскиснинг илк шартномаси ҳам ярий йиллик бўлмаган.

Ҳафтанинг иккичи муҳим янгилиги - "Локомотив" дуранги туфайли, "Пахтакор" ўртадаги фарқни 15 очкога етказгани. Чемпионатда 8та тур қолганини ҳисобга олсак, "Пахтакор" 2015 йилдан сўнг ўзининг биринчи совринини қўлга киритиши учун 10 очко тўплашнинг ўзи етарли бўлади.

Бу клубнинг янги раҳбарияти ва Шота Арвеладзе учун биринчи соврин бўлади. Айтганча, мана қаранг, клуб эгалари ривожланиш стратегиясини сабр билан амалга оширишмоқда. Бошқа қизиққон клуб эгаси икки йилда ҳеч нарса ютмаган (айниқса 2018 йил Кубок финалидаги мағлубиятдан сўнг) мураббийни ҳайдаб, футболчи ва мураббийлар қанча маош олаётганини айтиб юборган бўларди. Аммо "Пахтакор"да ҳаммаси бошқача. У ерда йиллаб қилинган меҳнат самарасини сабр билан кутишади. Клуб жорий йил Ўзбекистон футболи тарихида илк маротаба требл ютиши мумкин" - деб ёзади Алишер Никимбаев ўзининг Телеграм каналида.

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика