UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   3 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0

Никимбаев: "Мураббий 12 кунлик йиғинда нима қилди?" Янгиликлар

Никимбаев: "Мураббий 12 кунлик йиғинда нима қилди?"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Ўзбекистон - Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўйинидан олдин бир сайтга интервью бериб, терма жамоамиз ғалаба қозонишини тахмин қилгандим. Ўйиннинг 80-дақиқасигача тахминим ўзини оқлаётган эди. Ҳаммаси баҳс охирида ўзгариб кетди.

Ўйиндан кейин бош мураббий айтганидек футболчилар ҳиссиётларга берилишди. Шу ерда бир савол пайдо бўлади: Агар футболчилар на рухан ва на жисмонан тайёр бўлмаса, мураббий 12 кунлик йиғинда нима қилди?

Эслатиб ўтаман, Эвре Ренарда ўйинга тайёргарлик учун бунча вақт йўқ эди. "Ал-Ҳилол" футболчилари (8 нафар) Чемпионлар лигаси финалидан сўнг терма жамоа йиғинига қўшилишди, аммо ўша қийин баҳс уларга ҳалал бермади (Ўзбекистон дарвозасини фақат "Ал-Ҳилол" футболчилари ишғол қилишди).

Мураббийлар штаби мағлубиятнинг сабабини топиб, март ойидаги баҳслар учун тайёргарлик режасига керакли ўзгартиришлар киритишига умид қиламиз. Терма жамоамиз иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишига ҳозир ҳам ишоняпман. Айни дамда Ўзбекистон МТЖда 6 очко мавжуд. Йигитларимиз навбатдаги 3та учрашув ғалаба қозонса иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 4та жамоа сафида бўлиши эҳтимоли катта. Терма жамоамиз ишга тўғри ёндошса, Саудия Арабистонини ҳам енгиб, гуруҳда биринчи бўла олади. Савол бошқа нарса ҳақида: Кейинчи? Учинчи босқичда Фаластин, Яман ва Сингапур бўлмаслиги аниқ. Ҳозирги Саудия Арабистони ўсишда давом этади. Янги мураббий жамоани яхши билади, ёшлар тажриба тўплайди: Бир ҳафтадан сўнг саудияликлар Кўрфаз Кубогида иштирок этишади ва улар бу мусобақада ашаддий рақибларга қарши камида 3та учрашув ўтказишади. Бу жамоа ва Ренар фойдасига хизмат қилиши аниқ.

Бизчи? Терма жамоамиз навбатдаги ойларда ниманинг эвазига кучаяди?" - деб ёзди Алишер Никимбаев.

Рейтинг: +78   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика