

Мезбонлар устози Дэвид Мойес мураббийлик фаолиятида илк бор Жозе Моуринью бошқарувидаги жамоани енгишга эришди. Шотландиялик мутахассис бугунгача ўтказилган ўзаро 15 баҳснинг 9 тасида мағлуб бўлиб, 6 бор дуранг ўйнаганди.
Мойес шогирдлари ҳозирда АПЛ жадвалида 45 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда.



