

"Қизиллар" раҳбарияти Коутиньога Барселонага кетаётганини маълум қилган. Бу ҳақда Yahoo Sports нашри хабар берди.
"Ливерпуль" ва "Барселона" 25 ёшли футболчининг трансферини 160 миллион еврога келишиб олишган.
Агар бу трансфер амалга ошса, Коутиньо "Барселона" тарихидаги энг қиммат харид бўлади.
Яқиндагина "Барселона" Усмон Дембелени 105 миллион еврога сотиб олганди.




