Нигерия терма жамоаси бош мураббийи Кеши ЖАРда ишлайди

Narzulla Saydullayev
24 июн 2014, 16:19
Нигерия терма жамоаси бош мураббийи Стивен Кеши ЖАР футбол Федерацияси билан шартнома тузади.
52 ёшли мураббий ЖЧ-2014 тугаганидан сўнг Йоханнесбургда шартномага қўл қўяди.

ЖАР собиқ бош мураббийи Гордон Игесунд май ойида Австралияга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг истеъфога чиқарилганди.

Нигерия ЖЧ-2014да 4 очко тўплади ва ўз гуруҳида иккинчи ўринда.

2010 йилги мундиал мезбони бўлган ЖАР эса Бразилиядаги мундиалга йўлланма ололмаганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru