Нидерландия термаси дарвозабони: "Биз 0:2 ҳисобидан сўнг ўзимизга келганимиз ва ўйинни пенальтилар сериясигача олиб борганимиз билан фахрланамиз"
10 дек 2022 14:06
Янгиликлар
Нидерландия термаси дарвозабони: "Биз 0:2 ҳисобидан сўнг ўзимизга келганимиз ва ўйинни пенальтилар сериясигача олиб борганимиз билан фахрланамиз"
"Мен ўзимни қандай ҳис қиляпман? Ёмон. Биз олдинга боришни хоҳладик, мақсадимизга жуда яқин эдик. Лекин бу иш бермади.
Бошқа томондан, мен жамоа ва мураббий билан ғурурланаман. Мамлакатда менга ишонган, мени қўллаб-қувватлаган инсонлар билан фахрланаман. Стадиондаги мухлислар ажойиб эди. Менга атмосфера ёқди. Ҳамма кўрди.
Иккинчи тайм янада қизиқарли ўтди. Ўйинимизда ниманидир ўзгартирдик. Биринчи бўлим ёмонроқ ўтди.0:2 ҳисобидан сўнг ўзимизга келганимиз ва ўйинни пенальтилар сериясигача олиб борганимиз билан фахрлансак бўлади.
Аргентина билан дастлаб омадимиз келмади, демайман. Ўйиндан олдин бу учрашувда ғалаба қозонишимизга ишонгандик. Энди ортга назар ташлайдиган бўлсак, бу ўйинда ғалаба қозониш учун барча имкониятларимиз борлигини айтишим мумкин. Бироқ пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик", – деди нидерландиялик дарвозабон.
Фикрлар