

Аввалроқ, Феликс Цвайернинг ярим финалга тайинлови қайта кўриб чиқилиши ва ҳакам алиштирилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бунга деярли 20 йил аввал бўлиб ўтган иш сабаб бўлиши мумкин эди.
2005 йил ҳакам бошқа бир ҳамкасби Роберт Хойзердан 300 евро пора олганди. Айнан Хойзер немис лигаларидан бирида келишилган ўйинларни ташкиллаштиришда айбланганди. Кейинроқ Цвайер 6 ойга дисквалификация қилинганди.



