

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "Ницца" 34 ёшли бразилияликка қизиқиш билдирмоқда. Томонлар эҳтимолий ўтиш борасида музокаралар олиб боришмоқда.
Бразилиялик ҳимоячи 1 июлда эркин агентга айланди, сабаби унинг "Реал" билан шартномаси якунланди.
Марсело — "Реал" тарихида энг кўп соврин ютган футболчи ҳисобланади. У жамоа билан 25та совринга эга чиққан. Ўйинчи 2007 йилдан 2022 йилгача Мадрид клубида ҳаракат қилди. Футболчи "қаймоқранглилар" таркибида 544та ўйинда майдонга тушиб, 37та гол ва 103та ассист қайд этган.



