UZ

Сўнгги янгиликлар

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  1 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  1 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  15 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  59 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

Неймарнинг отаси: "Барселона" 26 млн. евролик бонусни тўламади" Янгиликлар

Неймарнинг отаси: "Барселона" 26 млн. евролик бонусни тўламади"

Теглар :  Неймар
ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг отаси айтган сўзларга кўра, "Барселона" шартномада кўрсатилган 26 млн. евролик бонусни тўламаган, шу сабабли катта Неймар Каталония клуби раҳбарларидан хафсаласи пир бўлган.

"Ўғлим бахтли ва унинг танловини ҳурмат қилишимиз керак. Бизда ҳаммаси ҳақида ўйлаб олиш учун вақт бўлди ва бу танлов керакли вақтда амалга оширилди деб умид қиламиз. У ўз тақдирини ўзгартирмоқчи бўлди. Нега сизлар Неймар ПСЖда "Олтин тўп" олиши аниқ деб ўйлаяпсиз? Аксинча, "Барселона"да буни бажариш анча осон эди.

26 млн. евро миқдоридаги бонусга келадиган бўлсак, агар "Барселона" бу пулларни тўламаса мен ҳеч нарса қила олмайман. Клубни шантаж қила олмайман. Ҳозир "Барселона"дан хафсалам пир бўлди. Клубдагилар ўғлимни "Барселона"да қолишга кўндиришимни исташган эди, аммо раҳбарият томонидан бўлган бундай муносабатдан сўнг нима дейишим керак?

Бу банд шартномада кўрсатиб ўтилган. У туфайли бадал пули ошди. Аммо агар ўзлари гапираётган гапни ҳурмат қилмаса, ёзилганларни ҳам ҳурмат қилмайман" - дейди футболчининг отаси.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика