

Манбага кўра, 31 ёшли бразилиялик футболчи француз клубини тарк этишга тайёр. ПСЖнинг ўзи ҳужумчини сотиб олиш опцияси билан ижарага қўйиб юбормоқчи.
Неймар парижликлар сафида 2017 йилдан бери тўп тепади. Жорий мавсум у жамоа сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ ҳужумчининг ижтимоий тармоқлардаги иккита постга Like босгани айтилганди. Биринчисида, у ва Лионель Мессининг "Барселона"да бахтлироқ бўлгани даъво қилинган бўлса, иккинчиси Килиан Мбаппе танқид остига олинган хабар эди.



