UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Суперлига-2024. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари   2 02:30Евро-2024 1/4 финал. Нидерлания - Туркия 2:1, Турклар мусобақадаги ўнинчи автоголни уришди  1 02:00Евро-2024 1/4 финал. Англия - Швейцария 1:1 (пенальтилар 5:3), Пикфорднинг "шпаргалка"си Англияни кейинги босқичга олиб чиқди  0 01:55Евро-2024. Нидерландия ирода кўрсатиб,Туркияни мағлубиятга учратди! Ярим финалдаги рақиб – Англия  49 01:43Максим Шацких: "Биринчи даврада қайд этган натижаларимиздан кўнглим тўлди. Иккинчи даврада янада кучлироқ бўламиз"  2 01:41"Ал Ҳилол" 130 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр!  1 01:25Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди"  2 01:11Виталий Левченко: "Футболдаги ҳаёт шунақа, ҳеч ким учун доимий жой кафолатланмайди"  2 00:56Иван Бошкович: "Жамоада мувозанатни ушлашимиз керак"  1 00:25Ўзбекистон кубоги. “Арал” - “Пахтакор” 0:1  0 00:15Ўзбекистон кубоги. “Сўғдиёна” - “Нефтчи” 1:0, Захирадан тушган Ҳошимов 20 оснияда гол урди  2 23:40Евро-2024. Англия Швейцарияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди!  64 23:26Ван де Бек испан клубига ўтадими?  0 23:06Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" экстра таймларнинг 112-дақиқасида урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  34 22:26Ўзбекистон Кубоги. Умар Адҳамзоданинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Пахтакор"га "Арал" устидан ғалаба келтирди  72

Неймар "Вест Хэм"га, Рибери "Челси"га, Агуэро "Бавария"га ўтиши мумкин эди... Янгиликлар

Неймар "Вест Хэм"га, Рибери "Челси"га, Агуэро "Бавария"га ўтиши мумкин эди...

Шу каби эҳтимолий трансферлар ҳақида эшитганмисиз?

2010 йил. Неймар – "Вест Хэм Юнайтед"

Дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Неймар 2010 йилда Премьер-лигага ўтиши мумкин эди. Яъни, "Вест Хэм Юнайтед" клуби ҳужумчи учун 30 миллион фунтга яқин пул беришга розилигини билдирган. Авраам Грант бошчилигидаги Лондон клуби бразилиялик супер истеъдодни узоқ кузатади. Клуб "Сантос"га расмий таклиф билан чиққан, аммо келиша олмаган. Балки "болғачилар"нинг ўша пайтдаги аутсайдерлик ўрни Жуниорни клубга рад жавобини беришига сабаб бўлгандир.

Шундай қилиб, Неймар 2013 йилда "Барселона"га ўтди. Маълумот ўрнида, каталонияликларнинг азалий рақиби – "Реал" клуби ҳам Неймар учун кураш олиб борганди, якунда футболчи "кўк-анорранглилар" либосини кийишни афзал кўрган.

2006 йил. Серхио Агуэро – "Бавария" 

2006 йилда "Бавария" суперклуби ҳужумчи Кун Агуэрога жиддий қизиқиш билдирган. Мюнхен клуби аргентиналик ҳужумчи учун 4 миллион евро бериши мумкин эди. 

Карл-Хайнц Румменигге бу футболчи "Бавария"га келиши кераклиги ҳақида фикрларини очиқ баён қилади. Лекин ўша пайтдаги "немис машинаси" бош мураббийи Феликс Магат Агуэрони ҳатто ушбу пулларгада арзимаслигини таъкидлаб, уни "дангаса" деб атайди. Сўнгра ушбу мавзу ёпилади. Энди "Бавария" ҳар қанча урунса ҳам Агуеро ўз ҳоҳиши билан клубга келмаслигини ҳамма англаб етган эди.

2014 йилги мавсумда "Манчестер Сити" "Бавария"га қарши Чемпионлар Лигаси доирасида баҳс олиб боради ҳамда Серхио хет-трикни амалга оширади. 

2010 йил. Франк Рибери – "Челси" 

Франция тарихидаги энг яхши футболчиларида бири бўлмиш Франк Рибери 2010 йилда "Челси" назарига тушади. Карло Анчелотти бошчилигидаги Лондон клуби Франкнинг трансферига жиддий ҳаракат бошлайди. "Бавария" билан сўнгги шартномаси 2011 йилда тугаши керак бўлган футболчини немис клуби сотишни истаган ва францияликнинг текинга кетмаслиги учун таклифлар кўриб чиқила бошланган. 

Франкнинг ўзи клубдан эҳтимолий кетиши мумкинлиги ҳақида шундай деганди: "Мюнхенда бахтлиман. Клуб билан янги музокаралар бошлашимиз мумкин. Агар "Бавария"дан кетсам, Испанияда ўйнаган бўлардим". 

Футболчи ҳамда "Челси" ўртасида музокаралар бўлиб ўтганлиги ҳақида хабарлар тарқалган, лекин Рибери "Бавария"нинг янгиланган таклифига сўнгги кунларда розилик билдирган.

2020 йил. Луис Суарес – "Ювентус"

2020 йилда "Барселона" бош мураббийлигига Рональд Куман келганидан сўнг жамоада ўзгаришлар қилишга қарор қилди. Таркибдаги баъзи ёши катта футболчиларга чиқиш эшиклари кўрсатила бошланди. Уларнинг орасида Луис Суарес ҳам бор эди. Жамоага ёш футболчиларни жалб этиб, ўйинни улар орқали қуриш, шунингдек, пандемик вазият туфайли инқироздан чиқиб кетиш учун футболчилардан воз кечиш режаси бор эди. 

Шу йилнинг қишки транферлар мавсумида Суареснинг "Ювентус" футболчисига айланишига бир бахя қолганди. Турин клуби футболчини Роналду билан тандем яратиши ҳақида ўйлаб, ушбу трансферни амалга оширишга жиддий ҳаракат қилади. Қишки трансфер ойи ўрталарида Суареснинг "Ювентус"га ўтмаслиги ойдинлашади. Томонлар молиявий тарафдан келиша олишмайди ҳамда уругвайлик ҳужумчи жамоада қолиб, ёзда "Атлетико" билан шартнома имзолайди. Мухлислар эса  ушбу "айрилиқ" учун Кумандан ҳали ҳамон норози.

2015 йил. Давид де Хеа – "Реал Мадрид"

2015 йили "Реал” Мадрид" Давид де Хеа билан шартнома тузишга жиддий(!) киришган. "Манчестер Юнайтед" ҳамда "қироллик клуби" вакиллари кипернинг трансферини 29 миллион евро эвазига тасдиқлашади. Бироқ Давид Мадридга келмаган. 

Испаниялик посбоннинг "Мадрид" клубига қандай қилиб ўтмай қолгани ҳалигача "Реал" мухлислари учун таажжубланарили ҳолат. Гап шундаки, икки томон трансфер мавсумининг сўнгги кунларида келишувга эришади. Аммо посбоннинг трансферини расмийлаштириш вақтида принтер билан муамма юз бериши туфайли жараён кечикади ҳамда ҳаммаси барбод бўлади. Бу Мадрид клуби мухлислари учун аламли бўлган. Лекин Кейлор Навас дарвозани муносиб қўриқлаган, деб бемалол айта оламиз.

Шуҳрат Ҳомидов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика