Неймар ва Мбаппе ўртасидаги можарога чек қўйилди

Sherzod Nurmatov
30 сен 2022
ПСЖ ҳужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппе жамоа манфаати учун тинчлик келишувига эришди.

Манбанинг хабарига кўра, футболчилар ўзларининг можаролари Франция клуби ўйинига таъсир қилмаслиги керак деган қарорга келишган. Шунинг учун улар можарони шу жойида тўхтатишга қарор қилишди.

30 ёшли Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та тўп киритди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. 23 ёшли Мбаппе ҳисобида эса 10 та ўйин ва 9 та гол бор.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe