Неймар тўпиғидаги муаммо туфайли машғулотни якунлай олмади

Aslanov Jasurbek
15 апр 2016, 10:11
"Барселона" ҳужумчиси Неймар тўпиғидаги муаммо туфайли жаомасининг сўнгги машғулотини якунлай олмади.

Бразилия терма жамоаси футболчиси умумий гуруҳда ишлади, аммо машғулотни муддатидан аввал тарк этди ва уни шифокорлар олиб чиқиб кетишди. Футболчи "Атлетико"га қарши ЧЛ чорак финалида тўпиғига зарба қабул қилиб олган эди.

Ҳозирча Неймарнинг жароҳати "Валенсия"га қарши Испания чемпионати 33-тур учрашувида иштирок этишга ҳалақит бермаслиги айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›