UZ

Сўнгги янгиликлар

02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   13 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  287 01:40ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер" (онлайн ҳисоб)  9 01:40ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  31 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  6 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Неймар: “Реал"га урган голим ўзгача” Янгиликлар

Неймар: “Реал"га урган голим ўзгача”

Машмашалар қаршисида қолган Неймар эса “Mundo Deportivo” нашри мухбири билан суҳбатда жамоадошлари, ғалабалар ва бошқа масалалар хусусидаги саволларга жавоб қайтарди.


- Месси йўқлигида барча сиз масъулиятни қўлга олишингизни кутмоқда. Бунга тайёрмисиз?

- Болалигимдаёқ масъулиятни ўзимга олганман, “Сантос”да, терма жамоада. Бу ерда ҳолат бошқачароқ. Вазифамизни биламиз, майдонда нима қилишдан хабардормиз. Мен шерикларимга ёрдам бериш учун қўлимдан келган барчасини қиламан.

- Бу чақириқ сизни чўчитмаяптими?

- Қийинчиликларга қарамай, вазият мени чўчитгани йўқ. Мессининг жароҳати енгил эмас, лекин унда тикланиш жараёни яхши кечмоқда. У барчасидан қониқиш ҳосил қиляпти.

- “Байер” билан учрашувда жамоага қарата трибуналардан ҳуштакбозлик қилишди. Бу ёқимсиз бўлдими?

- Тўғриси, бундан ажабландим. Бизга бу маъқул келмайди, албатта. Бу футболнинг бир қисми. Аммо барчамиз биргаликда жамоа учун имкони бор ишларни амалга оширяпмиз. Мухлислардан бизга ўтган мавсумдагидек муносабатда бўлишларини сўрардим. Охирги вазиятгача бизга ишонишсин. Улар биз билан бирга бўлса, кучлироқ бўламиз.

- Ўтган мавсумдаги треблдан кейин бу мавсумда вазифа қандай?

- Биз ютиш мумкин бўлган барча совринларда ғалаба қозонишимиз лозим. Бу йил жароҳатлар туфайли бошланғич қисм биз учун омадли ўтмади. Лекин бу бугунги муаммо. Энди ҳаммаси яхши бўлади ва футболдан кўпроқ роҳат олишимизга умид қиламан. Жамоа билан тарихдаги натижаларни яхшилаб, кўпроқ совринларга эга чиқишни хоҳлайман.

- “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун якуний учликда бўлиш мақсадингизми?

- Албатта, уч даъвогардан бири бўлишни хоҳлардим. Бу жуда ажойиб бўларди. Бунда Месси асосий даъвогар. Соврин унинг учун тайёрлаб қўйилган. У амалга оширган ишлари учун бунга арзийди.У билан ёнма-ён ўсишда давом этишга умид қиламан. Месси мен учун кумир ва энг яхшидир. Ундан кўп нарсаларни ўргана олсам, бир кун жаҳоннинг энг яхши футболчисига айланишим мумкин.

- Ўтган мавсумда сиз, Месси ва Суарес биргаликда 122 тўп киритдингиз. Бундай муваффақиятнинг сири нимада?

- Биз кўпчиликни ажаблантирдик. Ҳеч ким бундай яхши ўйнай олишимизни кутмаганди. Кўпчилик бир-биримизни ёмон тушунишимиз ҳақида гапирди, лекин мен дарҳол бу борада муаммо бўлмаслигини билгандим.

- “Барса” билан шартномани узайтиришни истайсизми?

- Бу ерда жуда бахтиёрман. Яхши мослашиб кетдим. Яна 3 йиллик шартномам мавжуд ва бундай нарсалар билан отам шуғулланади. Ҳозир эътиборимни жамоа билан совринлар ютишга қаратганим маъқулроқ.

- “Барса”да 100 учрашувдан ортиқ ўйинда ҳаракат қилдингиз. Улардан қай бири алоҳида ёдингизда қолди?

- Биринчи, Суперкубокда “Атлетико”га қарши ва Берлинда Чемпионлар лигаси финали. Финал алоҳида эслашга арзийдиган ўйин. “Ноу Камп”да “Селтик”ка урган 3 голим ёдда қолган. Яна “Атлетик” билан ўтган мавсум кубок финалидаги беллашув ҳам. Умуман олганда, муҳим ўйинлар кўп бўлган. Голлардан эса “Реал”га биринчи мавсумда урганимни эслайман. Биринчи классикода тўп кирита олгандим. Бу умрбод хотирамда қолади.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика