Неймар Рабьога маслаҳат бермоқда

Mirjalol Normatov
9 янв 2019, 10:25
ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоадоши Адриен Рабьога "Барселона"га ўтмасликни тавсия қилмоқда.

"Don Balon" хабарига кўра, бразилиялик футболчи 23 ёшли французга "Парк де Пренс"да қолиш кераклигини айтиб ўтган. Чунки "кўк-анорранглилар"нинг асосий таркибига кириш қийин экан.

Бу мавсумда Рабьо ПСЖ таркибида 20 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди. Унинг парижликлар билан шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Don Balon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›