Неймар ПСЖнинг қатарлик раҳбарлари буйруғи билан сотувга қўйилади

Alisher
23 май 2022, 14:52
ПСЖ ҳужумчи Неймар билан ёзги трансфер ойнасида хайрлашишни режалаштирмоқда.

30 ёшли ўйинчи жамоага эгалик қилувчи қатарлик вакилларнинг бевосита кўрсатмаси билан сотувга қўйилиши керак. Унинг кетиши шунингдек форвард Килиан Мбаппе билан кўп миллионлик янги шартнома имзоланиши билан боғлиқ.

Аммо, бразилияликнинг молиявий сўрови ПСЖнинг Неймарни тезроқ сотишига ҳалал бериши мумкин. У ҳафтасига 580 минг атрофида ишлайди.

Неймар жорий мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 8та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le Parisien

Сўнгги янгиликлар

Барча ›