

ПСЖ раҳбарияти ҳужумчи Неймарга шартномани узайтиришни таклиф қилди. Ўйинчи билан шартнома имзолаш учун Қатар шайхлари Неймарга 100 миллион евро тўлашга тайёр эдилар.
Хабарларга кўра, бразилиялик футболчи бонусларни рад этган. Футболчи жорий йилнинг ёзида "Барселона"га ўтишни хоҳламоқда.
"Барселона"га ўтиш учун Неймар 50 миллионлик маошининг пасайишига рози бўлиши керак.



