

Олдинроқ, 26 ёшли форвард "Реал" сафини тўлдириши мумкинлиги айтилган эди.
"ПСЖда қоламан. Бу клубга янги чақирув ва натижаларга эришиш учун ўтганман. Муваффақиятли мавсум ўтказишга умид қиламан. Матбуот миш-мишлар чиқаришни яхши кўради, аммо ПСЖ мен учун катта аҳамиятга эгалигини кўпчилик билади" - дейди Неймар.
Неймар 2017 йилнинг ёзида 222 млн. евро эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтган эди. Сўнгги мавсум бразилиялик 30та ўйин ўтказиб, 29та гол уришга муваффақ бўлди.


