Неймар ПСЖда Паулетани ортда қолдирди. Олдинда эса уч футболчи бор

Eldor Akmurzayev
12 сен 2022, 08:55
Лига 1 доирасида ўтган “Брест”га қарши ўйинда Неймарнинг голи ПСЖга 1:0 ҳисобида ғалабани келтирди.

30 ёшли форвард парижликлар сафидаги умумий голлари сонини 110 тага етказиб, клуб тўпурарлари рўйхатида 4-ўриндаги Педру Паулетани (109) қувиб ўтди.

Кучли учликдан эса Златан Ибрагимович (156), Килиан Мбаппе (180) ҳамда Эдинсон Кавани (200) жой олган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru