Неймар ПСЖ билан шартномасини узайтиришдан бош тортди

10 мар 2020, 08:25
Бразилиялик футболчи Парижда қолмоқчи эмас.

ПСЖ Неймарга янги шартнома таклиф қилди, бироқ футболчи бу таклиф нисбатан рад жавобини берди. Неймар ПСЖда қолмоқчи эмас ва у ёзги трансферлар вақтида “Барселона”га қайтиш учун бор имкониятини ишга солиш ниятида. Шунингдек, футболчининг айни дамда клуб раҳбарияти билан алоқалари кўнгилдагидек эмас.

Неймар жорий мавсум Лига 1 нинг 15 та ўйинида қатнашиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: SPORT