

Бразилиялик футболчи испан грандининг сўнгги машғулотида иштирок этмади. Агар у 15 декабрда ҳам шуғуллана олмаса, Неймар финалда ўйнай олмайди. Айни дамда 23 ёшли ҳужумчи тренажор залида ва ҳовузда ишлаяпти.
"Барселона" жаҳон чемпионатининг ярим финалида ОЧЛ ғолиби "Гуанчжоу Эвергранд" билан ўйнайди. Бу баҳс 17 декабрда бўлиб ўтади. "Ривер Плейт" эса "Хиросима"га қарши майдонга чиқади.



