Неймар июль ойида тўлиқ машғулотларни бошлайди. Ҳужумчининг тикланиши режага мувофиқ давом этмоқда

Sherzod Nurmatov
23 май 2023, 16:58
Неймар ёзда машғулотларга киришади.

ПСЖ ҳужумчиси март ойида тўпиғидан жароҳат олди ва мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

"Get French Footabll News" нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи июль ойида тўлиқ машғулотларни давом эттиради. Футболчи тикланишида ҳеч қандай асорат кузатилмади, ҳаммаси режа бўйича кетмоқда.

Ҳужумчи ўтказилган операция туфайли яна бир неча йил энг юқори савияда – клубда ҳам, терма жамоада ҳам ўйнай олишига ишонмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Get French Football News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›