Неймар: "Франция лигасини кучайтириш учун ПСЖга ўтдим"

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2017, 17:12
ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ёш инглиз мухлисига нега "Барселона"дан Франция клубига ўтгани ҳақида айтиб берди.

Бразилиялик бу ҳақида Англия - Бразилия учрашувидан олдин трибуна остида айтди.

Жамоалар майдонга чиқишга тайёрланаётганда, майдонга футболчилар билан бирга чиқиб борадиган болакайлардан бири Неймардан нега ПСЖга ўтганини сўради.

"Франция лигасини кучайтириш учун ПСЖга ўтдим" - деди Неймар.

Жорий мавсум Неймар Франция чемпионатининг 8та учрашувида майдонга тушиб, 7та гол урди ва 5та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror