Неймар Европада бразилияликларни таъқиб этмоқда + ФОТО

Tolibjon Qosimov
19 окт 2017, 20:32
Кеча Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида Франциянинг ПСЖ жамоаси Бельгиянинг "Андерлехт" клуби меҳмони бўлди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ана шу учрашувда парижликларнинг бразилиялик легионери Неймар битта гол урди. Шу тариқа, Неймар ўзининг ЕЧЛдаги голлари сонини 24тага етказиб олди ва мусобақада бразилиялик футболчилар орасида тўпурарлик борасида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Биринчи поғонада 30та тўп киритган Кака турибди. Демак, Неймар тез орада ватандошларини қувиб ўтиши мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/brfootball

Сўнгги янгиликлар

Барча ›