

Охирги олинган хабарларга кўра, томонлар навбатдаги музокараларни ўтказишмоқда ва 170 миллион евролик битим тез орада имзоланиши мумкин.
Олдинроқ, каталонияликлар бразилиялик форварднинг битимига Усмон Дембелени қўшиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлар янграган эди.
Неймар ПСЖга "Барселона"дан 222 миллион евро эвазига ўтган ва дунёнинг энг қиммат ўйинчисига айланган эди.
Бразилиялик якунланган мавсум ПСЖ сафида 27та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 13та ассистга эришган.



