

Учрашувда киритилган уч голни парижликлар форварди Неймар киритди. Шу орқали Неймар ЕЧЛда уч марта хет-трик қайд этган еттинчи футболчига айланди. Лео Месси ва Криштиану Роналдуда хет-триклар сони 8тани ташкил қилса, Роберт Левандовски, Марио Гомес, Филиппо Индзаги ва Луис Адриано 3 марта бундай натижага эришган.
Неймар ЕЧЛдаги 65 ўйинида 41 гол ва 24 ассистни ҳисобига ёздириб қўйган.



