Неймар дисквалификация қилиниши мумкин

Mirjalol Normatov
3 фев 2020, 19:55
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Франция чемпионатининг 22-тури доирасида "Монпелье"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилганлиги учун дисквалификацияга учраши мумкин.

"L'Equipe" хабарига кўра, футболчи учрашув якунланганидан кейин трибунаости йўлакда ҳакамни уятсиз сўзлар билан ҳақоратлаган. Бразилияликка ўйин пайтида қилган финти спортга ҳос бўлмаган ҳаракат деб ҳисобланган ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатган.

Ушбу мавсумжа 27 ёшли Неймар ПСЖ таркибида 18 ўйинда қатнашиб, 15 гол урди ва 10 бора голларга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe