Неймар дисквалификация қилиниши мумкин

Aslanov Jasurbek
7 мар 2019
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Манчестер Юнайтед"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувидан (1:3) сўнг ҳакамликни танқид қилгани учун жазоланиши мумкин.

Айни дамда жароҳатини даволаётган бразилиялик ўйинни трибунадан томоша қилди. Финал хуштаги чалинганидан сўнг форвард Дамир Скоминанинг Париж клуби дарвозасига қўйган пенальтисини танқид қилди.

Маълумотларга кўра, УЕФА Неймарни дисквалификация қилиши мумкин. Интизом кодексига кўра, бразилиялик 3та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es