

Биринчи баҳс 14 февраль куни Парижда бўлиб ўтади.
"Европада ўйнай бошлаганимдан бери топдаман. Ўз сифатларим ва қобилиятларимни биламан. Биз ушбу баҳсга тайёрмиз, жамоамиз кучли.
Топ жамоаларга қарши баҳсларда иштирок этишни яхши кўраман. Юқори даражали футболчилар айнан шу учрашувларда ўзларини кўрсатишлари лозим. Бор кучимизни ишга соламиз.
Асосий мақсадимиз - Чемпионлар лигаси. Баъзида ҳаммасини идеал бажара олмаймиз. Бу ҳудди жаҳон чемпионатига ўхшайди, камроқ хато қилган жамоа узоқроққа боради.
Биз бу ерга сайр учун эмас, меҳнат қилгани келанмиз. Барча совринларни қўлга киритмоқчимиз. Афсуски, ПСЖ Франция Кубогидан чиқиб кетди" - дейди бразилиялик.



