Неймар "Барселона"нинг ЛаЛигадаги ғалабасини Каталония клуби билан нишонлади

Aslanov Jasurbek
15 май 2023, 23:45
Неймар Испания чемпионига айланган "Барселона" ғалабасидан жуда хурсанд бўлди.

Маълумотларга кўра, 2017 йилгача Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган Неймар чемпионликни нишонлаш учун Олимпия портидаги тунги клубда байрам қилаётган собиқ жамоадошлари олдига борган.

Футболчилар орасида Марк-Андре тер Штеген, Бускетс, Серхи Роберто, Хорди Альба каби футболчилар бор эди.

"Барселона" ЛаЛиганинг 34-турида "Эспаньол"ни мағлуб (4:2) этиб, муддатидан аввал ЛаЛига чемпионига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport