

Бу ҳақда El Golazo de Gol кўрсатувида испаниялик журналист Луис Маскаро маълум қилди.
Манбанинг маълумотига кўра, 27 ёшли форвард шахсан ўзи "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилган. Каталонияликлар бразилияликнинг трансфери борасида изланишга тушиб кетишган. "Барса" раҳбарияти Усмон Дембелени бериш эвазига Неймарнинг трансфер нархини қисқартиш вариантини ўрганиб чиқмоқда.
Қайд этиш керак, Неймар "кўк-анорранглилар" шарафини 2013-2017 йиллар давомида ҳимоя қилган (186 ўйин, 105 гол).



