UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  1 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  3 18:40Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  2 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  35 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0

Невилл: "Роналду ушбу мавсум 15-20 гол ура олади" Янгиликлар

Невилл: "Роналду ушбу мавсум 15-20 гол ура олади"

Собиқ футболчи Гари Невилл "Манчестер Юнайтед"дан кетган Криштиану Роналдунинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, у бирор топ-клуб топиб, 4-5 ойлик шартнома имзолайди. Криштиану ҳали Европанинг элит жамоаларида ўйнашга лойиқ. Унинг асосий мақсади - ЕЧЛда ўйнаш бўлса керак. Шу орқали у ўзининг ҳолати ҳали ажойиблигини, "Манчестер Юнайтед"да бўлган ишлар нотўғри бўлганини исботлайди.

Унинг олдида 4-5 ой бор. Роналду ушбу мавсумда 15-20 гол ура олади. Ўшанда "Манчестер Юнайтед"дагилар ҳам Премьер-лигадагилар ҳам уни бекорга кетганини айтишади. Унинг ўзи ҳам шуни истаса керак.

Ушбу мавсумни якунлаб олганидан кейин Роналду кейинги икки йил ҳақида ўйлайди. Балки у сўнгги икки мавсуми учун лойиҳа тузар. Балки АҚШдир, балки Яқин Шарқ. Балки у Европада фаолиятини тугатар.

Умид қиламанки, у ҳали исботлашни истайдиган нарсалар жуда кўп. Якунда "Манчестер"дагилар Роналду билан қилган ишларидан пушаймон бўлишлари керак. Барчаси Криштиану учун тўғри ҳал бўлишини истайман", - деди Невилл.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика