Невилл: "Моуриньо трансфер ойнасида яна жуда яхши ишлади"

Aslanov Jasurbek
2 сен 2017, 13:06
"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси, ҳозирда телевидения эксперти ҳисобланган Гари Невилл манкунианларнинг трансфер ойнасидаги ишига юқори баҳо берди.

"Моуриньо мамнун бўлади деб ўйлайман. У бошидан 4 нафар футболчини харид қилишини айтган эди. Жозе трансфер офнасида жуда яхши иш ўтказади ва буни яна исботлади. Линделёф, Лукаку ва Матич - жуда яхши кўринмоқда.

МЮ сўнгги бир неча йилда клуб рухига мос бўлмаган футболчиларни харид қилди. Погба, Бейи ва Лукаку МЮга мос ўйинчилар" - дейди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports