Невилл: "Кейн билан аниқ нимадир жойида эмас"

Alisher
27 сен 2021
Англиялик эксперт Гари Невилл "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейннинг Лондон дербисидаги иштироки ҳақида гапирди.

Харри Кейн 2015 йилдан бери илк бор чемпионатдаги дастлабки 5та ўйинда гол урмаган ҳолда, мавсумни муваффақиятсиз бошлади.

"Иккинчи таймда Харри икки ёки учта гол уриши керак эди. У пенальти ишлаши мумкин эди. Аммо, Кейн билан аниқ нимадир жойида эмас. У мамнун кўринмаяпти", - дейди Гари Невилл.

Эслатиб ўтамиз, Кейн ёзда "Манчестер Сити"га ўтишга яқин эди, аммо "шпорлар" уни қўйиб юбормади.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports