

“Манчестер Юнайтед”нинг айни пайтдаги таркиби янги мавсумда АПЛ чемпионлиги учун кураша олмайди. Аввал айтилганидек, жамоани 4-5 футболчи билан кучайтириш лозим. Бу ҳақда йил давомида гапирдим ва ҳаттоки позицияларни ҳам кўрсатдим, фикримча, уларни кучайтириш керак.
Улар жаҳон даражасидаги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаши керак. Менга қолса, яна бир ярим ҳимоячи билан ҳам. Бундан ташқари, ўнг қанот вингери, марказий ҳужумчи ва Люк Шоунинг сўнгги 2-3 йилдаги беқарор ўйини туфайли чап қанот ҳимоячиси ҳам керак деб ўйлайман”, дея айтган Невилл.



