Невилл: "Де Хеа - МЮ таркибидаги ягона жаҳон даражасидаги футболчи"

Aslanov Jasurbek
28 фев 2018, 17:10
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невиллнинг таъкидлашича, жамоа дарвозабони Давид де Хеа манкунианлар сафидаги ягона юқори савияли футболчи.

"Де Хеа - "Манчестер Юнайтед" таркибидаги ягона жаҳон даражасидаги футболчи. Алексис Санчес ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин, аммо МЮдаги ўйинидан ҳали бундай дейишга эрта эканлиги кўриниб турибди. Де Хеадан ташқари Антони Валенсияни ажратган бўлардим, бироқ бу борада баҳслашиш мумкин. Сўнгги икки-уч йилда у ажойиб ўйин кўрсатди" - дейди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal